ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йил 27 март куни Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримовлар Қарши шаҳридаги 42-информатика ва ахборот технологияларини ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва Қамаши туман халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.

Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғи томонидан Қамаши туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида яратилган шароитларни унумли ташкиллаштирган ҳолда мактабда фойдаланилаётган тикув машиналаридан унумли фойдаланиш, ўқувчиларни касбга ўргатиш, компьютерлардан унумли фойдаланиш юзасидан фикрлар билдирилди.Ўқитувчилар жамоаси билан суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Қарши шаҳридаги 42-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, келгусидаги амалга оширилиши режалаштирилган масалаларга тўхталиб ўтилди.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримовлар Ёшлар ишлари агентлигида мактаб ўқувчилари учун учрашув ташкил этишди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан «Мушоира» кечаси ўтказилди ва давра иштирокчилари томонидан ижобий кутиб олинди. “Битирувчиларни хаётда муваффақиятга эришиш омиллари” мавзусида ташкил этилган ёшлар учрашуви барча иштирокчиларда катта тассурот қолдирди. Вазир ўринбосари Рустам Каримжонов ўқувчи-ёшлар учун мотивацион тақдимот ўтказди.Ўқитувчилар ўзлари учун керакли бўлган қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Иқтидорли ва юқори марраларга эришган ўқувчиларга Р.Каримжонов,Т.Каримовлар томонидан совғалар жамланмаси топширилди.

Касбилик қиз «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб бўлди

Касбилик қиз «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб бўлди Олдинроқ Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “SAVE ARAL”(Оролни қутқарамиз) югуриш марафонида 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар орасидан Ботир Жўраев шогирди Шохида Саидмуродова биринчиликни қўлга киритиб, марафоннинг кейинги босқичига йўлланма олганлигини хабар берган эдик. (https://t.me/Kasbi_tuman_hokimligi/6226)Урганч шаҳрида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ва енгил атлетика федерациялари, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “SAVE ARAL” югуриш марафони бўлиб ўтди. Иштирокчилар Урганч шаҳрида жойлашган Ал-Беруний кўчасидан Олимпия захиралари коллежигача бўлган 3 км масофада югуришди. “SAVE ARAL” югуриш марафонида қизлар ўртасида касбилик Шохида Саидмуродова мутлоқ биринчиликни қўлга киритиб, кейинги Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган югуриш мусобақасига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Китоблик спортчи ёшларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Китоблик спортчи ёшларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди Фарғона вилоятида ўтказилган Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўз якунига етди.Унга кўра, Қашқадарё вилояти Кикбоксинг федерацияси раиси Ж.Улуғбек мураббийлиги остидаги «Лочин» спорт клуби тарбияланувчилари Сатторов Шербек, Умаров Самандар, Музаффарова Чарос, Шералиева Муҳлиса, Хайдарова Фотима, Ҳамроқулова Умидалар 1-ўрин ғолиблари сафидан ўрин эгаллашди ҳамда жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига сазовор бўлишди. Бундан ташқари «Қалқон жасорат» ҳарбий мактаби курсантларидан Шоира Хайруллаева, Фарҳод Қаюмовлар фахрли 2-ўринни эгаллаб, юртимиздаги олийгоҳларда имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятига эга бўлишди.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими ўз ваъдасини бажарди

Ҳоким ўз ваъдасини бажарди Аввалроқ, Ғузор туман ҳокими Бекзод Суюнов “Мактаблар куни” муносабати билан тумандаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишган эди. (https://t.me/guzorpress/6693)Унда туман ҳокими мактаб ўқувчиларига янги замонавий компьютер жамланмаларини олиб беришни ваъда берди. (https://t.me/guzorpress/6694)Туман ҳокими яна бир бор олис Ўтари ота қишлоғида жойлашган 39-сонли мактабида бўлиб, ўзининг ваъдасини бажарди. Шу куннинг ўзида мактабга 13 дона замонавий компьютер жамланмаларини олиб келинди.

Қашқадарё вилоятида «Келажакка мозийдан садо» номли мушоира кечаси ўтказилди

Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан туманда «Келажакка мозийдан садо» номли мушоира тадбири ўтказилди. Тадбирда туман мактабларидаги директорлар, маънавий- марифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар иштирок этди. Тадбир якунида туман хокими ўринбосари, туман халқ таълими бўлими мудири томонидан тадбирда иштирок этган 8-,27- умумтаълим мактаб жамоаси иштирокчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Касби туманида фестивал ўтказилди

Фестивал Маданият уйи саҳнасидаги бадиий чиқишлар билан давом этди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов сўзга чиқиб, ёшларга ўзининг самимий тилакларини, уларнинг устозларига эса ташаккурини билдирди. Шундан сўнг халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиевга ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва уларни қўллаб-қувватлаётгани учун вилоят xалқ таълими бошқармасининг ташаккурномасини топширди. Тадбир сўнгида туман ҳокимининг махсус совғалари- чолғу асбоблари, спорт анжомлари ва китоблар фестивал ғолиблигини қўлга киритган 5 та мактаб жамоатларига туҳфа этилди.

Қашқадарёлик ўқувчи ёшлар Республика чемпионатига йўлланма олди

Жорий йилнинг 20-21 фeвраль кунлари спортнинг Кикбоксинг тури бўйича Китоб тумани мeзбонлик қилаётган Қашқадарё вилояти очиқ чeмпионати баҳслари ўз ниҳоясига етди.

7-35 ёш чeгарасида ўтказилган ушбу турнирда нафақат юртимизни балки бошқа вилоятларидан, қолавeрса, қўшни Қирғизистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа натижаларига кўра, 5-сонли Меҳибонлик уйи 11-нафар тарбияланувчилари мусобақага қатнашиб шундан 7 нафар тарбияланувчилар фахрли 1-ўринни олиб Республика чемпионатига йўлланма олишди.

Тест натижаларига кўра муваффақиятли ўтган инглиз тили ўқитувчилар келгусида вилоят таълим муассасаларида менторлик қилишади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “American Councils” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси доирасида биринчи босқичидан ўтган менторларни танлаш жараёни учун тест синовлари ўтказилди. TOEFL тест синовлари вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 2021 йил 17 февраль куни Америка консуллиги мутахассислари томонидан ўтказилди. Тест натижаларига кўра муваффақиятли ўтган инглиз тили ўқитувчилар келгусида вилоят таълим муассасаларида менторлик қилишади.

Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қарши давлат университети мажлислар залида танқидий-таҳлилий ва услубий ёрдам кўрсатишга бағишланган семинар ўтказилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши давлат университети мажлислар залида танқидий-таҳлилий ва услубий ёрдам кўрсатишга бағишланган семинар ўтказилди.Семинарда вилоят,туман(шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Олий таълим муассаса ректорлари, Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи,туман (шаҳар) бўлими мудирлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш маркази раҳбарияти, Қашқадарё вилоятида жойлашган 29 та таянч мактаблар директорлари иштирок этди.Семинарда Қашқадарё вилоятидаги Олий таълим муассасалари, Халқ таълими бўлимлари, Мактабгача таълим бошқармаси бўлимларидаги таълимга оид аниқланган камчиликлар юзасидан танқидий маълумотлар айтиб ўтилди.Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича ҳар бир ташкилот раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати