Миллий ТВнинг «Миллар» дастурида Деҳқонобод туманидаги 95-сонли мактабнинг эски биноси талабга жавоб бермаслиги ҳақида лавҳа эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Тумандаги 95-мактаб «Бошчорбоғ» МФЙ Ёна қишлоғида жойлашган бўлиб, таълим тожик тилида олиб бориладиган таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабнинг иккита ўқув биноси мавжуд бўлиб, эски бино 1986 йилда ҳашар йўли билан 80 ўрнига мўлжаллаб қурилган бўлса, янги бино 2018 йилда 80 ўринга мўлжаллаб барпо этилган.

Мактабнинг ҳозирги қуввати 160 ўринли бўлиб, бугунги кунда 237 нафар ўқувчи икки навбатда таҳсил олади. Мактаб коеффиценти 1,6 ни ташкил этади. Янги бино учун парта, стул, доска, шкаф тўлиқ етказиб берилган. Янги бинода ўқувчиларни икки навбатда ўқитиш учун синфхона етишмайди. Шунинг учун вақтинчалик эски бинодан фойдаланилмоқда.

Туман халқ таълими бўлими томонидан вилоят Халқ таълими бошқармасига 2022 йилда мактаб учун қўшимча 210 ўринли қўшимча бино қуриш таклифи берилган. Мазкур таклиф масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиб, хулоса берилишини маълум қиламиз.