UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
Кўкдала туманида 240 ўринли қўшимча мактаб ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Туманнинг Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 2-ўрта таълим мактабига Президентимиз ташаббуси билан қўшимча бино қурилиш топшириғи берилган эди. Давлат солиқ қумитаси ҳомийлиги остида 3 ой ичида 240 ўринга мўлжалланган ушбу замонавий бино бугун катта шодиёна билан фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси Раиси Шерзод Қудбиевлар иштирок этиб, ҳудуд аҳолисини ушбу хурсандчилик билан муборакбод этишди, ҳамда Давлат Раҳбарининг Кўкдалаликлар учун қилаётган алоҳида эътирофларини исботи сифатида ушбу замонавий мактаб биноси калитини мактаб раҳбариятига тантанали равишда топширдилар.
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing