Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси маълум қилади:

МАКТАБ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ИЖАРАСИ ДОИМИЙ БЕПУЛ БЎЛАДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида соҳа фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

(https://uzedu.uz/uploads/2022/09/hxjaWMFqt7-YFNnnBmcYTne_K_KfwMop.jpg)Тадбир аввалида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Қизғин ва турли мавзуларга бой бўлган анжуман давомида журналистларнинг халқ таълими тизими, жумладан, мактаб дарсликларини чоп этиш, уларнинг ижараси, электрон кундалик тизими ва бошқа муҳим саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Таъкидланганидек, эндиликда мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади ва айни дамда бунинг механизми ишлаб чиқилиши бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан топшириқ олинган.

Тадбир давомида таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва малакасини оширишга доир қатор муҳим масалалар юзасидан иштирокчилар саволларига жавоб берилди.

QIDIRUV

Murojaatlar statistikasi

Jami murojaatlar: 35 (100%)
Ko‘rib chiqilgan: 32 (91%)
Ko‘rib chiqilmoqda: 3 (9%)
FOTOLAVHALAR
JOYLASHUV
KALENDAR
Сентябрь 2022
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930