UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
Гулжаҳон Мардонова ўзи таҳсил олган 6-мактабда 11-синфни тамомлаб талаба бўлган ёшларга “Омон Мардонов” номидаги йилда бир марталик пул мукофотини жорий қилди. 6-мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этган Гулжаҳон Мардонова 13 нафар талаба бўлган ёшлар орасидан ана шундай ғолибларни тақдирлади.
Суҳбат асосида аниқланган 1-, 2- ва 3 даражали мукофот эгалари ва уларнинг ота-оналари пул, китоб ва дипломларни қабул қилиб олди. Тадбир давомида мактабнинг уч нафар фаол, ташаббускор ўқитувчилари ҳам ушбу мукофот соҳибларига айланди.
-Келгусида мукофот нуфузини янада ошириб бориш ниятидаман, — дейди Г.Мардонова. Имконим борича таълимга, илмга сармоя киритишда давом этаман ва бу талабалар олий ўқув юртларида ҳам эътиборимда бўлади. Уларнинг талабалик давридаги фаоллиги ва ташаббускорлиги ҳам рағбатлантирилади.
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing