UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
Маълумки, янги ўқув йилини бошланиши арафасида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларида тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Бугун Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири 45-сонли мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа масъулларига қатъий топшириқлар берилди.
«Ўқувчиларимиз шинам, қулай синфхоналарда билим олишлари учун бор куч ва ғайратимизни аямаслигимиз лозим. Зероки, таълим сифатини юқори даражага чиқариш учун барчамиз масъулмиз», — дейди Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Наргиза Самадова.
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing