UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
Деҳқонобод туманида республика танлови туман босқичининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Тумандаги калий заводида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови туман босқичининг «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» йўналиши бўйича ўтказилган танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Зиёда Аминова, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Раҳимов, Қарши давлат университети филология фанлари доктори Гулчеҳра Имомова, Китоб туманининг ҳокими маслаҳатчиси Лола Ўроқовалар сўзга чиқиб, Ўзбек тилининг қай даражада бойлиги, унинг тўғри талаффузи бўйича фикр билдиришди.
Эслатиб ўтамиз «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» йўналиши бўйича ўтказилган танловнинг туман босқичида 1-ўринни Деҳқонобод калий заводи, 2- ўринни туман халқ таълими бўлими ва 3- ўринни туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари эгаллаган.
Тадбир сўнгида ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing