⚡️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ МАКТАБЛАРДАГИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИДАГИ СИФАТ БИЛАН ТАНИШДИ

 

✅Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21-22 апрел кунлардаги Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан Китоб тумани “Самарқанд” МФЙ ҳудудидаги 69-мактабда қўшимча 210 ўринли ўқув биноси қуриш учун 3 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган ҳамда тумандаги “Анорзор” МФЙ ҳудудидаги 55-мактабда қўшимча 240 ўринли ўқув биноси қуриш ва 12х24 ўлчамли спорт зал қуриш учун 8.3 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

✅Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов, Китоб туман халқ таълими бўлими мудири А.Авлаев ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари иштирокида қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қурилиш жараёнидаги эътиборлилик даражасини оширишда масъуллар барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги қурилиш жараёнларини кўздан кечирадилар.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

QIDIRUV

Murojaatlar statistikasi

Jami murojaatlar: 35 (100%)
Ko‘rib chiqilgan: 32 (91%)
Ko‘rib chiqilmoqda: 3 (9%)
FOTOLAVHALAR
JOYLASHUV
KALENDAR
Декабрь 2022
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031