UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
▶️Фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш ва ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида президент маслаҳатчиси раҳбарлигида ишчи гуруҳ вакиллари иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
▶️Сайёр қабул жараёнида Шаҳрисабз шаҳар, Китоб, Шаҳрисабз туманлари фуқароларининг муаммолари атрофлича ўрганилмоқда.
▶️Бугунги сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги масъул ходимлари ва тегишли масъул мутасаддилар иштирок этмоқда.
✅Сайёр қабул жараёнида ҳозирга қадар Халқ таълими тизимига оид 65 %(фоиз) мурожаатлар жойида бартараф этилиб, қолган тегишли мурожаатлар масъулларга қонунчилик доирасида ўрганиш юзасидан йўналтирилганлигини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing