Қашқадарё вилоятида «Келажакка мозийдан садо» номли мушоира кечаси ўтказилди

Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан туманда «Келажакка мозийдан садо» номли мушоира тадбири ўтказилди. Тадбирда туман мактабларидаги директорлар, маънавий- марифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар иштирок этди. Тадбир якунида туман хокими ўринбосари, туман халқ таълими бўлими мудири томонидан тадбирда иштирок этган 8-,27- умумтаълим мактаб жамоаси иштирокчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Касби туманида фестивал ўтказилди

Фестивал Маданият уйи саҳнасидаги бадиий чиқишлар билан давом этди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов сўзга чиқиб, ёшларга ўзининг самимий тилакларини, уларнинг устозларига эса ташаккурини билдирди. Шундан сўнг халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов Касби туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиевга ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва уларни қўллаб-қувватлаётгани учун вилоят xалқ таълими бошқармасининг ташаккурномасини топширди. Тадбир сўнгида туман ҳокимининг махсус совғалари- чолғу асбоблари, спорт анжомлари ва китоблар фестивал ғолиблигини қўлга киритган 5 та мактаб жамоатларига туҳфа этилди.

Қашқадарёлик ўқувчи ёшлар Республика чемпионатига йўлланма олди

Жорий йилнинг 20-21 фeвраль кунлари спортнинг Кикбоксинг тури бўйича Китоб тумани мeзбонлик қилаётган Қашқадарё вилояти очиқ чeмпионати баҳслари ўз ниҳоясига етди.

7-35 ёш чeгарасида ўтказилган ушбу турнирда нафақат юртимизни балки бошқа вилоятларидан, қолавeрса, қўшни Қирғизистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа натижаларига кўра, 5-сонли Меҳибонлик уйи 11-нафар тарбияланувчилари мусобақага қатнашиб шундан 7 нафар тарбияланувчилар фахрли 1-ўринни олиб Республика чемпионатига йўлланма олишди.

Тест натижаларига кўра муваффақиятли ўтган инглиз тили ўқитувчилар келгусида вилоят таълим муассасаларида менторлик қилишади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “American Councils” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “English Speaking Nation: Secondary Teacher Training” лойиҳаси доирасида биринчи босқичидан ўтган менторларни танлаш жараёни учун тест синовлари ўтказилди. TOEFL тест синовлари вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 2021 йил 17 февраль куни Америка консуллиги мутахассислари томонидан ўтказилди. Тест натижаларига кўра муваффақиятли ўтган инглиз тили ўқитувчилар келгусида вилоят таълим муассасаларида менторлик қилишади.

Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қарши давлат университети мажлислар залида танқидий-таҳлилий ва услубий ёрдам кўрсатишга бағишланган семинар ўтказилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши давлат университети мажлислар залида танқидий-таҳлилий ва услубий ёрдам кўрсатишга бағишланган семинар ўтказилди.Семинарда вилоят,туман(шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Олий таълим муассаса ректорлари, Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи,туман (шаҳар) бўлими мудирлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш маркази раҳбарияти, Қашқадарё вилоятида жойлашган 29 та таянч мактаблар директорлари иштирок этди.Семинарда Қашқадарё вилоятидаги Олий таълим муассасалари, Халқ таълими бўлимлари, Мактабгача таълим бошқармаси бўлимларидаги таълимга оид аниқланган камчиликлар юзасидан танқидий маълумотлар айтиб ўтилди.Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича ҳар бир ташкилот раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ҚАШҚАДАРЁГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Яккабоғ туман халқ таълими бўлимига қарашли 37-умумтаълим мактабида ташкил қилинган “Халқаро тадқиқотларда тайёргарлик кўришда таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича Республика ўқув семинарини Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев кириш сўзи билан очиб берди.Семинарда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш маркази раҳбарияти, Қашқадарё вилоятида жойлашган 29 та таянч мактаблар директорлари, Яккабоғ туманидаги барча мактаб директорлари ва улардан 1 нафардан математика, табиий фанлар, она тили, бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этишди.Семинарда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Юлдошев томонидан “Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан таянч мактабларнинг моддий-техник базасини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва режалар”, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази директори Aбдували Исмоиловнинг “Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларда иштирок етиш” тўғрисида маърузалар қилинди.Семинар дастурига кўра, маҳорат дарслари (PIRLS) бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш саводхонлиги, (PISA) 15 ёшли ўқувчиларни математик, ўқиш, табиий-илмий саводхонлиги баҳолаш дастуридир.Тренер ўқитувчилари томонидан қилинган амалий тажрибалар юксак маҳорат билан тушунтириб берилди. Семинар тренинг саволларга бой бўлди.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига сертификатлар топширилди

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига сертификатлар топширди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг тасдиқлаш ҳақида”ги 392-сон қарори асосида тасдиқланган Низомнинг 64-бандига кўра муносибларга сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 26-29 декабрь кунлари вилоятдаги 627 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан назарий ва амалий синовлар ўтказилган эди.

Жумладан, Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорати қилиш давлат инспекциясига жами 480 та
(31 та Олий малака тоифаси,
131 та биринчи малака тоифаси, 318 та иккинчи малака тоифаси) сертификатларига буюртма берилди.

Бошқарма бошлиғи туман мактабларини фаолияти билан танишмоқда

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов Ғузор туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Бошқарма бошлиғи янги 360 ўринли ўқув биносини жиҳозланиши, мактаб музейи, кутубхона ва мактаб ҳовлисидаги ободонлаштириш ишлари билан танишдилар ва камчиликлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Назм салтанати садолари фестивали бўлиб ўтди

Шаҳрисабз шаҳар маданият маркази билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ўртасида “Назм салтанати садолари” шиори остида фестивал бўлиб ўтди. Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳалқ таълим бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов ва халқ таълими бошқармаси, шаҳар халқ таълими бўлими масъуллари ҳамда Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар иттифоқи етакчилари, умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган “миллий мақом санъати” тўгараги ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда 1-мактаб ўқувчиси Шахзод Нумонов Мақом йўналишининг «Тановвор», 13-мактаб ўқувчиси Паризода Элмуродова «Самарқанд ушшоғи»,11-мактаб ўқувчиси Диёрбек Зиёдуллаев «Шодиёна», 3-мактаб ўқувчилари томонидан турли қизиқарли рақслари билан тадбир қатнашчиларида катта тассурот қолдирди.

ҚАШҚАДАРЁДАГИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ РЕКТОР СТИПЕНДИЯСИГА САЗОВОР БЎЛДИ

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти оталиғига олган вилоятдаги 7 та умумий ўрта таълим мактабларининг 11 синф ўқувчилари учун ректор стипендияси жорий қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Математика, физика, она тили ва адабиёт, тарих, биология ҳамда кимё фанларидан тест шаклида олинган имтиҳонлардан аъло натижа қайд этган битирувчи синф ўқувчилари ректор стипендияси совриндори бўлдилар.