Фуқаролар мурожаати назоратга олинган!
Ҳурматли ота-оналар!
Қадрли устозлар, азиз ўқитувчилар!
Қишнинг совуқ кунлари давом этмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган куз-қиш мавсум ҳозирлигидан кўнглингиз тўлмаётган бўлса ёки халқ таълими тизимида сизни ташвишлантираётган муаммо ва камчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига ёки туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларининг масъулларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Қашқадарё вилояти туман(шаҳар)лари халқ таълими бўлимлари масъуллари билан бу ерда боғланишингиз мумкин (алоқа телефонлари қайд этилган).
👉Батафсил (https://telegra.ph/%D2%9Aish-mavsumini-betalofat-%D1%9Etkazing-12-08)
Қўшимча тартибда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасида ташкил этилган штабнинг телеграм мессенжеридаги @VTIKASHKADARYORegAXO_PreSS_URL га юборишингиз мумкин.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
https://t.me/qashqadaryo_vxtb