3-декабр — “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрида хайрия акцияси ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов кириш сўзи билан очиб берди.

Вилоят ҳокими Президентимизнинг куни кеча халқимизга йўллаган мурожаати замирида ҳам ҳар бир инсонни қадр-қиммати ётганини алоҳида таъкидлади.

Ташриф буюрганлар болажонларнинг қўл меҳнати маҳсулидан харид қилишди,. эҳсон қутисига эҳсонликлар ташланди.

Акция давомида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар халқ таълими бўлими масъуллари ҳам иштирок этишди.