Шаҳрисабз туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида марафон ташкил этилмоқда

Тумандаги таълим муассасаларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида 35838 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган. Ўтган бир ҳафта мобайнида ушбу режали ишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда. Тумандаги барча таълим муассасаларида кўчат экиш марафони ташкил қилинди.