Қашқадарёда ўқишлар босқичма-босқич бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан, (https://t.me/uzedu/20197)ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганини ҳисобга олиб, вилоятда таълим муассасаларида ўқишни бошланиши бўйича қуйидаги хулосага келинди:
👉 Унга кўра, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида 11 январдан бошлаб, ҳудуддаги об-ҳаво шароити ва таълим муассасалари ҳамда ОТМ ётоқхоналаридаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич таълим жараёнлари бошланади. (ОТМлар расмий каналларида ҳам эълонлар бериб борилмоқда)
👉 Шунингдек, тоғли ва узоқ қишлоқлар мактабларида, совуқ кунларда транспортда бориш қийинлиги ва масофа узоқлиги мавжуд бўлган мактабларда таълим жараёнлари 16 январдан бошланади. Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги имконияти чекланган махсус мактаб-интернатларида ўқиш 18 январдан бошланади.
👉 Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида эса ўқиш 16 январдан бошланади.
👉 Вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларида эса таътил 17 январгача давом этиб, фаолиятини 18 январдан бошлайди.
❗️Ҳудудлар бўйча очиладиган мактаблар бўйича маълумотлар туман/шаҳар ҳокимликлари (https://t.me/qvh_axboroti/7321) ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси (https://t.me/qashqadaryo_vxtb/51229) томонидан эълон қилиб борилади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.