Мамлакатимизда яқин истиқболга мўлжалланган дастурлар доирасида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш устувор вазифалардан қилиб белгиланган.
Чироқчи туманида айни вазифалар ижроси доирасида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 14 та умумий ўрта таълим мактабларига қуёш панеллари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада ушбу мактабларда электр энергияси истеъмолини тежашга эришилади,- деб хабар қилмоқда туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов.