ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йил 27 март куни Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримовлар Қарши шаҳридаги 42-информатика ва ахборот технологияларини ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ва Қамаши туман халқ таълими бўлимига қарашли 28-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.

Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғи томонидан Қамаши туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида яратилган шароитларни унумли ташкиллаштирган ҳолда мактабда фойдаланилаётган тикув машиналаридан унумли фойдаланиш, ўқувчиларни касбга ўргатиш, компьютерлардан унумли фойдаланиш юзасидан фикрлар билдирилди.Ўқитувчилар жамоаси билан суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Қарши шаҳридаги 42-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, келгусидаги амалга оширилиши режалаштирилган масалаларга тўхталиб ўтилди.