⚡️Таълимдаги йил сарҳисоби ва галдаги вазифалар белгилаб олинди

✅Вилоят халқ таълими бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари Б. Қорабоев, М. Панжиевлар иштирокида йил давомида тизимга оид эришилган ютуқ ва камчиликлар, бўлимларни амалга оширган ишлар таҳлили ҳамда галдаги вазифалар белгилаб олинди.

✅Йиғилиш давомида ислоҳот (https://t.me/shmirziyoyev/15064)ларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон (https://president.uz/uz/lists/view/5789) ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича имзоланган қарор (https://president.uz/uz/lists/view/5788) ҳақида тўхталиб ўтилди.

❇️Шунингдек, йил якунига қадар фуқаролар мурожаатини қонунчилик доирасида тез фурсатларда ўрганиш лозимлиги, бошқармани тегишли ходимлари мактабларда таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида «устоз-шогирд» анъаналарини кенг ташкил этиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича мақсадли режаларни эса таълим жамоаси жипслигида амалга ошириш лозимлигини билдириб ўтди.