Стол тенниси бўйича туман кубоги мусобақаси ўтказилди

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди, туман халқ таълими бўлими ва спорт бўлими ҳамкорлигида 5-мактабда 13-16 ёш тоифасида стол тенниси бўйича туман кубоги ташкил этилди.

Унда маҳаллалар босқичида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди. Якунда Чим маҳалласи жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва вилоят босқичига йўл олди.

Ғолиб ва совриндорлар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.