
ОНЛАЙН МАКТАБ
ХОРАЗМЛИК ЎҚИТУВЧИ ТОМОНИДАН ЯРАТИЛАН ONLINE-MAKTAB МОБИЛ ИЛОВАСИ ВИДЕОДАРСЛАРНИ TAS-IX ОРҚАЛИ КЎРИШНИ ЯНАДА ОСОНРОҚ ҚИЛАДИ
Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун тайёрланаётган Online-maktab лойиҳаси доирасидаги телевизион дарсларни смартфон ва планшетларда мобил илова ёрдамида кўриш имконияти яратилди.
Хоразм вилоятида фаолият юритувчи ўқитувчи Диёр Қурбонов Android тизимида ишловчи мобил қурилмалар учун Online-maktab дастурини яратди.
Мазкур дастур ёрдамида ўқитувчи ва ўқувчилар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида бериб борилаётган онлайн дарсларни кўришлари мумкин. Дастур TAS-IX тизимида ишлайди.
Online-maktab дастурини қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин. Тез кунларда дастурни Google Play Market орқали ҳам юклаб олиш имконияти яратилади.
Write a Comment