Оммавий югуриш мусобақасида халқ таълими ходимлари ҳам фаол иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида юртимизнинг 15 та шаҳри бўйлаб «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда, бирга югурамиз» шиори остида оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Хусусан, Қарши шаҳрида ҳам.

Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежидан вилоят мусиқали драма театри олдигача бўлган масофада югуриб, ўз иродаларини синовдан ўтказган 5500 нафардан ортиқ турли ёшдаги иштирокчилар оммавий тадбирда фаоллик кўрсатди.

Маррага биринчилардан келган ҳолда совринли ўринларни эгаллаган қатнашчилар ҳамда бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Марафонда ижтиёрийлик асосида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар халқ таълими бўлимидан ҳам масъуллар иштирок этишди.