UZB | RUS | ENG | +998 (75) 223-47-33 |
#Мактабга_қабул
#Янги_ўқув_йилига_тайёргарлик
Бугунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди
2022-2023 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари давом этмоқда. Аввал хабар берганимиздек, янги ўқув йилида республика умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига 700 мингдан ортиқ болаларни қабул қилиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.
(https://uzedu.uz/uploads/2022/07/lG4Z69Xddm8EonT9q_YnU1LSwm9xaN47.jpg)Ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда, яъни 31 июлга қадар маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан сўнг эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Мактабга қабул Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги жами 25 та шаҳар ва туманлардаги 816 та умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА (my.maktab.uz) қолган ҳудудларда эса белгиланган тартибда АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА, яъни бевосита мактабда амалга оширилмоқда.
1-синфга қабул жараёни билан боғлиқ ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигида ☎️Call-марказ ташкил этилган ва унга шу кунга қадар 7 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар мутахассислар томонидан ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этилмоқда.
☝️Шу ўринда ота-оналарга «Таълим тўғрисида»ги қонун талабига мувофиқ, 1-синфга улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши ҳамда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлари билан Вазирликнинг Сall-маркази ☎️71-203-07-04 га қўнғироқ қилиб, мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
---|---|---|---|---|---|---|
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
29 | 30 | 31 |
Qashqadaryo viloyat xalq
ta’limi boshqarmasi
Sayt oxirgi marta yangilangan: 12:59, 1.06.2021 (GMT+5)
Saytdan xato topdingizmi? CTRL + ENTER bosing