⚡️Қарши шаҳар халқ таълими бўлими ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида 5-умумий ўрта таълим мактабида «Конституцияни ўрганамиз» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда прокуратура ходимлари томонидан ўқувчи ёшларга конституция ҳақида маълумотлар берилди. Мактаб ўқувчилари Конституция ҳақидаги шеърлари билан тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар прокуратура ходимлари ва халқ таълими бўлими мудири томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.