Касбилик қиз «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб бўлди

Касбилик қиз «Save Aral» югуриш марафонида ғолиб бўлди Олдинроқ Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “SAVE ARAL”(Оролни қутқарамиз) югуриш марафонида 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар орасидан Ботир Жўраев шогирди Шохида Саидмуродова биринчиликни қўлга киритиб, марафоннинг кейинги босқичига йўлланма олганлигини хабар берган эдик. (https://t.me/Kasbi_tuman_hokimligi/6226)Урганч шаҳрида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ва енгил атлетика федерациялари, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “SAVE ARAL” югуриш марафони бўлиб ўтди. Иштирокчилар Урганч шаҳрида жойлашган Ал-Беруний кўчасидан Олимпия захиралари коллежигача бўлган 3 км масофада югуришди. “SAVE ARAL” югуриш марафонида қизлар ўртасида касбилик Шохида Саидмуродова мутлоқ биринчиликни қўлга киритиб, кейинги Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган югуриш мусобақасига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.