Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларидаги бўш иш ўринлари Халқ таълими вазирлигининг ish.uzedu.uz сайтига жойлаштирилган.

Сайт орқали иш сўраб мурожаат қилган педагог ходимлар ҳужжатлари 2021 йилнинг 16 август кунига қадар ўрганилади.

Жорий йилнинг 17-август куни тумандаги 10-умумий ўрта таълим мактабига (Чоштепа МФЙ) сайт орқали мурожаат қилган педагог ходимлар танловда иштирок этиш учун таклиф қилинади.

Иш сўраб мурожаат қилган педагогларга шу куни бўш иш ўрни бор мактабларга йўлланма берилади.

Қўшимча маълумот:
?+998916377348