Ҳурматли журналист,блогерлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига мувофиқ Маҳаллий ҳокимликлар зиммасига:

ҳудуддаги халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация тизимларини ўрнатиш чораларини кўриш;

халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш каби вазифалар юклатилган.

Изоҳ: Юқоридаги ПҚ-241сонли қарорни инобатга олиб, келгусида мактаб атрофини девор тўсиқ билан ўралиши ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан маҳаллий ҳокимлик масъулларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдириб ўтамиз.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb