#Юртбошимиз_ташаббуслари_амалда

⚡️Гулхан атрофида ўтган тадбир ёшларга қувонч улашди

«Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида Қарши шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида гулхан атрофида ўтган тадбир мушоирага бой бўлди. Шунингдек, гулхан атрофида ижро этилган куй ва қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари эса барчага хуш кайфият улашди. Тадбир охирида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.