Бошқарма ходими «Маънавият аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

✅Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 26 декабрдаги тегишли буйруғи билан вилоятимиздаги қатор ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари 2022 йил давомида хамкорликдаги эришилган ютуқлари муносабати билан «Маънавият аълочиси» кўкрак нишон билан тақдирландилар. Улар орасида халқ таълими жонкуяри Очилов Бобоёр Элмуродович ҳам бор.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси жамоаси Бобоёр Очиловни келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилайди.