Бошқарма бошлиғи Чироқчи туманида бўлди

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида «Ёшлар боғи» яратилмоқда.

«Долзарб 40 кунлик «. Бу ҳақиқатан ҳам долзарб. Чунки, туманимизни яшил ҳудудга айлантириш учун жадал ишлар бошлаган. Туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов бошчилигида умумтаълим мактабларида яратилаётган «Ёшлар боғида» туман фаоллари яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини ерга қадашмоқда.

Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов 105-сонли умумтаълим мактабида яратилаётган «Ёшлар боғида» олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, бошқарма бошлиғи мактаб устахонасида ўқув парталари ва иситиш қозонлари ишлаб чиқариш жараёнини ҳам кўздан кечирди.